Бош саҳифа / Сиёсат / Номзод маъқулланди

Номзод маъқулланди

Юртбошимизнинг ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида суд ҳокимияти мустақиллигига алоҳида эътибор берилган.

Шу сабабли ҳам соҳа тубдан ислоҳ қилинди. Эндиликда судьяларнинг эл-юрт олдидаги масъулиятини ошириш мақсадида ҳудуд жамоатчилиги, депутатлар, маҳалла фаоллари муҳокамасидан ўтказилмоқда.

Кеча вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ҳам вилоят жиноят ишлари бўйича суди раиси ўринбосари лавозимига тавсия этилган номзод жамоатчилик билан атрофлича таништирилди.  Шундан сўнг номзод инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар қандай ҳолатда одилона ҳукм чиқариш, адолатни қарор топтиришга ваъда берди.

Йиғилишда депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, халқ қабулхоналари раҳбарлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари, “Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла” фуқаролар йиғинлари раислари, тегишли ташкилот ва муассасалар, ОАВ вакиллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар номзод ҳақида илиқ фикрларни билдиришди. Ва унинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилашди. Шундай қилиб вилоят жиноят суди раиси ўринбосари лавозимига тавсия этилган номзод Баҳодир Полвонов фаоллар ва жамоатчилик вакиллари томонидан маъқулланди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan