Бош саҳифа / Жамият / Ногиронлар – эътиборда

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий воситалар билан таъминлаш ҳамда моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўрганишлар соҳада ҳал этилиши лозим бўлган хато ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан, вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 июлдаги «Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Президентнинг 2017 йил 1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ва «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида»ги Низомталабларининг ижроси ўрганилди.

Низомда белгиланган туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси тегишли тиббиймеҳнат экспертиза ва тиббий меҳнат комиссиялари билан биргаликда ҳар йили 20 декабрдан кечиктирмай муҳтож шахслар рўйхатини туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбасига электрон ва ёзма шаклда тақдим этилиши лозимлиги ҳақидаги талаб бажарилмасдан, ногиронлиги бўлган шахслар ўз вақтида протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминланмай келинаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахсларнинг имтиёзли асосда даволанишга йўлланма (ордер) олиш учун қилган мурожаатларини тегишли тартибда расмийлаштирмаслик ёки йўлланма (ордер)ларни беришда навбат бузилишига йўл қўйганлик ҳолатлари деярли барча туман ва шаҳарларда мавжуд. Жумладан, Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасиннинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя қилмай келаётганлиги ойдинлашди. Масалан, ногиронлик аравачаси билан таъминлаш юзасидан 3 йилдан буён мурожаат қилиб келган Термиз шаҳар, “Атиргул” кўчаси, 44-уйда яшовчи 2011 йилдан муддатсиз 1-гуруҳ ногирони У.Суванованинг 2019 йил 13 июндаги мурожаатини 70-сонли Термиз шаҳар туманлараро ТМЭК ходимлари мурожаатчидан ўриндиқли аравачага зарурати борлиги ҳақида хулоса олиб, қаноатлантириш ўрнига «керакли ҳужжатлар рўйхати тақдим этилиши тушунтирилиб, ушбу ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг ногиронлик аравачаси берилиши» ҳақида юзаки жавоб бергани аниқланди. Фуқаро У.Сувановага ўриндиқли аравача ажратилиши таъминланиб, унинг ҳуқуқлари тикланди.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган фуқаролар М.Жумаева ва Ш.Бақоевларнинг мурожаатлари бўйича имтиёзли йўлланма асосида даволанишга навбатга қўйилмаган бўлсада,шаҳар тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари навбатга қўйилган, деб нотўғри жавоб хатлари юборишган. Қисқаси, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига такдимнома киритилди, қонун талабларини бузган раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида ишлар қўзғатилди.

М.АЮПОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси бошқарма прокурори,
Х.МАХМУДОВ,
вилоят прокуратураси бўлим прокурори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE