Бош саҳифа / Спорт / Нодирбек – Осиё чемпиони

Нодирбек – Осиё чемпиони

Бу дунёда мамлакатлар нечоғли турфа хил бўлса, спорт турлари шу даражада бой. Улар айрим хатти-ҳаракатлари билан бир-бирига жуда ўхшаса-да, барибир, нимаси биландир, бошқа спорт турларидан фарқли жиҳатлари бор.

Асли Бразилия давлати спорт тури саналган “ADCC Грэпплинг” бугунги кунда дунё миқёсида кенг ёйилган. Осиё ва жаҳон чемпионатлари доимий равишда ўтказиб келинади. Юртимизда энди-энди оммалашаётган ушбу спорт тури бўйича нафақат иштирокчиларнинг борлиги, балки чемпионлар етишиб чиқаётганлиги, албатта, қувонарли.

7-8 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ушбу спорт тури бўйича “ASIA OPEN – 2019” спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 10 дан зиёд Осиё давлатлари спортчилари иштирок этиб, ғолиблик учун беллашдилар.

Жарқўрғон туманидаги “Меҳнат – роҳат” маҳалласида яшовчи Нодирбек Эгамбердиев болалигидан курашнинг барча турлари билан мунтазам шуғулланиб келади. Кураш гиламларида орттирилган тажриба ва маҳорат мусобақада ўз самарасини берди. 100 дан зиёд спортчи иштирок этган мусобақада Нодирбек мутлоқ вазнда фахрли биринчи ўринни олиб, чемпион деган шарафга мушарраф бўлди.

– Финалда тўқнаш келган қозоғистонлик рақибим билан бўлган жанг анча қийин кечди. Ўз юртимнинг ҳавоси, мухлислар далдаси ғолиб бўлишимга куч-қувват бағишлади, – дейди Нодирбек Эгамбердиев.

Бугун жарқўрғонликлар ҳақли равишда Нодирбек сингари чемпионлар билан фахрлансалар арзийди. Воҳамиз спортчиларининг ютуқлари бардавом бўлсин, деймиз.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE