Бош саҳифа / Маданият / Нодир хазина

Нодир хазина

Ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси, йирик  давлат ва жамоат арбоби А. Навоийнинг қуйидаги байтлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди:

Бу олам аро йўқдур бақо гулиға сабот,
Ажаб  саодат эрур яхшилик бирла чиқса от.

“Насойим-ул муҳаббат” Шарқда ўтган машҳур алломалар, сўфийларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумот берувчи  нодир хазинадир. Энди бу китоб менинг доимий ҳамроҳим бўлиб қолади. Унда  тарих ва маданий меросимизга жуда ҳам кенг ўрин берилган. “Насойимул муҳаббат”нинг ҳар бир мисрасини мутолаа қиларканман, бутун турк дунёсида Алишер Навоийнинг  миллат қуёши, дея тан олиниши бежизга эмаслигига яна бир карра амин бўлдим.

Ўзбек тилининг мавқеини кўтариш, миллий  адабиётимизнинг имкониятларини дунёга ёйиш, ўзбек давлатчилик асосларини жаҳонга танитиш ҳамда мустаҳкамлаш, жамиятда ҳақиқат ва адолат мезонларини қарор топтиришга бутун умрини сарф этган донишманд бобомизни ҳар қанча ёд олсак арзийди.

Бу йил бобомиз Алишер Навоий таваллуд куни янада кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан жойларда турли хил тадбирлар, ижодий учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Бундан илҳомланган юртдошларимиз тадбирларда ўзларининг ижобий фикрларини билдиришмоқда.

Жавоҳир МАМАДАЛИЕВ,
Тошкент давлат  шарқшунослик
институти талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan