Бош саҳифа / Маданият / Ноанъанавий сабоқ

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил қуроллар, жасур саркардаларнинг совутлари кўриниши ҳақида тасаввурга эгамисиз? Агар булар сизга қизиқ бўлса, Термиз шаҳридаги археология музейига ташриф буюринг.

Шунда барчаси ҳақида нафақат эшитасиз, балки узоқ ўтмишдан сўзловчи жонли лавҳалар кўз ўнгингизда гавдаланади.

Термиз халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальони ҳарбий хизматчилари учун навбатдаги сайёр дарс Термиз археология музейида ташкил этилди. У ерда ҳарбий хизматчилар милоддан аввалги 2 асрда Ўрта Осиё ҳудудида қўлланилган ноёб қуроллар, ўз даврида “чегара заставаси” бўлган Узундара қалъаси ва ундаги топилмалар билан танишиш имконига эга бўлишди.

— Мамлакатимизнинг қадимий ва буюк тарихини ўзида акс эттирган ушбу археология музейи бизнинг муқаддас заминимизда қандай бетакрор цивилизация ўчоғи мавжуд бўлганидан далолат беради, — дейди Термиз халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальони катта офицери, майор Ғофур Тўраев. — Ўз навбатида, бундай ўлмас меросдан баҳраманд бўлиш, Ватанимиз тарихини билиш, машҳур саркардалар ва улуғ алломаларнинг ҳаёт фаолиятидан ўрнак олиш эса ҳарбий хизматчиларни маънавий жасоратга ундайди.

Дарвоқе, музейга боришга кўп-да вақт топмаймиз. Аммо бу маънавият маскани бизга ноанъанавий тарзда бир сабоқ беришини унутмаслик керак. Ваҳоланки, мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган бу каби сайёр дарслар, маънавият соатлари ҳарбий хизматчиларни ватанпарвар бўлишга, уларни хизмат бурчига ва қасамёдига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE