Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Нишона ҳосил баракаси — Вилоятимиз “кумуш тола” ижодкорлари пилла териш ва давлатга топширишни бошладилар

Нишона ҳосил баракаси — Вилоятимиз “кумуш тола” ижодкорлари пилла териш ва давлатга топширишни бошладилар

Жарқўрғонлик пиллакорлар бу йил 188 тонна “кумуш тола” етиштириш мақсадида хориждан келтирилган 3200 қути ипак қуртини зооветеринария талаблари асосида парваришладилар. 2901 та оилавий звенолар бир ой давомида мўл ҳосил етиштириш учун ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилишди. Бугун жарқўрғонлик пиллакорларнинг етиштирган ҳосили кўзланган даражада тош босмоқда. Ҳар қути ипак қуртидан ўрта ҳисобда 65 килограммдан “кумуш тола” йиғиштирилаяпти.

Бугунгача жарқўрғонлик пиллакорлар 30 тонна сифатли ҳосилни тарозидан ўтказишди. Жасур Жовлиев етакчилик қилаётган “Юксак машъал хирмони” фермер хўжалиги пиллачилари 11 қути ипак қуртидан 700 килограмм сифатли “кумуш тола” топширдилар. Соат Жумаев раҳбарлигидаги “Бек Али Адҳам” фермер хўжалиги пиллакорлари эришган натижа ҳам чакки эмас. Улар ҳар қути ипак қуртидан 75 килограммдан сифатли хомашё етиштиришди. Раҳматжон Ҳафизов етакчилигидаги “Маҳмуд Нурали Қобул” оилавий звено пиллакорлари 400 килограмм “кумуш тола” топшириб, хирмонга барака киритишди.

Тайёрлов идоралари томонидан пиллакорларга мавсум бошида етиштириладиган ҳосилнинг 15 фоиз пули олдиндан берилгани одамларни руҳлантириб, мўл ва сифатли пилла етиштиришга даъват этмоқда. Ишонч билан меҳнат қилганлар қуртхоналаридан бугун сифатли пилла терилаяпти.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE