Футбол бўйича мамлакат чемпионати суперлигаси баҳсларида иштирок этаётган жамоалар навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.

Охирги ўйинларда мухлисларини ранжитган Термизнинг “Сурхон” клуби аъзолари ниҳоят ғалаба қозонишди. Ўз майдонларида Бухоронинг “Бухоро” жамоаси футболчиларини қабул қилишиб, атиги битта тўп киритишга эришдилар. Ўйин тақдирини ҳал қилган ва майдон эгаларига уч очко ҳадя этган ягона тўпни Ҳусниддин Ғофуров киритди. Ушбу ютуқдан сўнг термизликлар турнир жадвалида бир поғона юқорилашди. Галдаги учрашувни футболчиларимиз сафарда “Қизилқум” клуби билан ўтказишади.