Бош саҳифа / Таълим / Немис магистранти ТерДУда

Немис магистранти ТерДУда

Хорижлик мутахассисларнинг таълим муассасалари билан ҳамкорлиги доирасида ёшларимизнинг чет тилларини пухта ўрганиши учун ҳам кенг имкониятлар эшиги очилмоқда.

Хусусан, Термиз давлат университети ва Германиянинг Вильгелм номидаги Вест фалия Мюнстер университетлари ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, янги ўқув йилидан бошлаб мазкур университет магистранти Сара Херитани университетнинг немис тили ва адабиёти кафедрасида амалиёт ишини бошлади. Сара Херитани ўзбек талабалари билан машғулотларда иштирок этиб, дарсларда талабаларнинг креатив ёндашувлари, фикрларини эркин ва тўлақонли ифода этиши учун қулай бўлган услуб ва лойиҳаларни қўлламоқда. Дарс давомида Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатлари, ҳамкорлик алоқаларимиз ҳамда таълим тизимидаги янгича ёндашувлар ҳақида маълумотлар ҳам бериб бормоқда. Айниқса, меҳмоннинг юртимиз тарихи, миллий урф-одатларимиз, қадриятларимизга бўлган қизиқиши ниҳоятда баланд. У ўтган қисқа вақт оралиғидаги сабоқлар, унда ўзбек талабаларининг тил ўрганишга бўлган қизиқишини қуйидагича изоҳлайди: “Талабалар жуда ҳам дўстона, самимий ва ёрдамга тайёр. Яна уларнинг кўпчилиги тириш қоқ ва немис тилидан билимларини яхшилаш учун ўз устида тўхтовсиз ишлайдилар. Мен талабаларнинг катта қизиқиш билан ўрганаётгани, маданиятимиз ва санъатимизга ҳам бефарқ эмаслигидан хурсанд бўлдим”.

Таъкидлаш жоизки, бизнинг таълим йўналишимизда ўтган ўқув мавсумида ҳам ана шундай ҳамкорлик амалга оширилиб, соҳадаги хориж тажрибаси ва янгиликларидан хабардор бўлган эдик. Ишонамизки, истиқболда ҳам бу йўналишдаги ишлар давом эттирилади.

Моҳигул АБДИЕВА,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ижодий ёндошаман

Мактаб улуғ даргоҳ. Ҳар бир ота-она фарзандларини мактабга топшириб, келажакда Ватаннинг муносиб ворислари бўлиб етишишини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan