Бош саҳифа / Жамият / Нега одамни тоққа қиёслашади?

Нега одамни тоққа қиёслашади?

Нега одамни тоққа қиёслашади? Бундай ўйлаб қарасак, унда тўртта хислат бор экан. Тоғ ҳеч қачон совуқда музламас, ҳеч қачон иссиқда эримас, шамол ва бўронлардан эгилмас, ўзидан маъданлар, булоқлару жилғалар, дарёлар ҳосил қилсада, уларга қўшилиб оқиб кетмас экан.

Шу маънода биз боланинг мурғак қалбида илк бор мустақил ҳаёт тарзи нишоналарини намоён этувчи — мактабгача таълим муассасалари ходимлари — доимо тоғлардек мустаҳкам авлодни тарбиялашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйишимиз керак.

Бугунги кунда вилоятимизда мактабгача таълим муассасалари сони 331 тани ташкил этади. Шундан 3 таси нодавлат МТМлардир. Мактабгача таълим муассасаларида эса 34.715 нафар тарбия ланувчи тарбияланади.

Бугун вилоят мактабгача таълим бошқармаси тасарруфида мавжуд 328 та давлат мактабгача таълим муассасаларида жами 3097 нафар педагог ходим фаолият кўрсатади. Уларнинг 736 нафари ( 24 фоизи) олий маълумотли, қолган 2361 нафари, (76 фоизи) ўрта махсус маълумотли кадрларни ташкил этади. Мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўрта-махсус маълумотли педагог ходимлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали, Термиз давлат университети ва унинг Денов филиалларида махсус сиртқи бўлимларида ўқитилмоқда. Буларнинг барчасининг туб замирида давлатимиз томонидан мактабгача таълим тизимига берилаётган кенг миқёсдаги эътибор ётади. Бундан руҳланиб, биз соҳа ходимлари юксак маънавиятли авлодни камол топтиришга бел боғлаб, хизмат қиламиз. 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барча мактабгача таълим соҳаси ходимларини чин қалбимдан табриклайман.

Робия Каттаева,
вилоят мактабгача таълим
бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE