Бош саҳифа / Жамият / Назоратга олинди

Назоратга олинди

Ёдингизда бўлса, газетамизнинг 2018 йил 10 мартдаги 19-сонида “Учар ҳайдовчи”ларни ким назорат қилади? сарлавҳали танқидий мақола чоп қилинган эди. Ушбу мақола юзасидан Термиз шаҳар ҳокимлигидан жавоб хати келди.

“Учар ҳайдовчи”ларни ким назорат қилади? сарлавҳали танқидий мақола шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуасида мутасадди идора ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда атрофлича ўрганиб чиқилиб, маълумот ва ижро учун қабул қилинди. Жумладан, мақолада айтиб ўтилган шаҳар ичида йўловчи ташиш билан шуғулланадиган “Дамас” русумли йўналишли такси ва автобус ҳайдовчиларини тартибга олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, 2011 йил 18 майдаги 139-сонли қарорига асосан, мутасадди идора, ташкилот ҳамда транспорт уюшмалари раҳбар ва ходимларига топшириқлар берилганлиги, ижроси назоратга олинганлиги маълум қилинади.

Ш. РАҲМОНҚУЛОВ,
Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan