Бош саҳифа / Адабиёт / Назмий изҳорлар

Назмий изҳорлар

Бободеҳқон

Бободеҳқон — фермер заҳматкаш инсон,
Сара арпа, буғдой экиб далага,
Юксалсин деб, улкан залворли хирмон,
Сидқидилдан ишлов берди ғаллага.

Пайкалларда бўлиқ буғдой бошоғи,
Ҳосилнинг чўғидан қувонар кўзлар,
Барчамизга азиз ноннинг ушоғи,
Фаровон ҳаётдан бошоқлар сўзлар.

Бободеҳқон меҳнат қилди астойдил,
Хирмон тўла арпа, буғдой — сара дон,
Фаровонлик рамзи эрур мўл ҳосил,
Дастурхонда тотли, тансиқ ширмой нон.

Боботоғдек юксак хирмонларинг бор,
Зафаринг муборак, Бободеҳқоним,
Офарин! Фидокор фермер-ғаллакор,
Ризқи-рўзи бутун Ўзбекистоним!

Ҳайитали ҲИММАТОВ,
Шўрчи тумани, “Дўстлик” маҳалласи

Улғайиш

Ортингиздан ёрқин изман, юлдузман ота,
Тоблаб қўйди вужудимни хижрон қийноғи.
Фақат олға интиларман қилмасдан хато,
Билдим инсон билмас экан умр саноғин.

Эслагайман меҳрингизни титроқ дил билан,
Излагайман тополмайман, йиғлайман юм-юм.
Қабрингизга бориб келдим даста гул билан.
Гўё гунгдай жим турибди бу тупроқ уюм.

Қайтмас бўлиб йўлга чиққан йўлчим жон отам,
Болаликка қўлни силтаб қайтади йўлим.
Буколмайди мен кучлиман қаддимни мотам,
Улғайтириб қўйдинг мени эҳ, номард ўлим!

Хурсаной МАМАТҚУЛОВА,
Термиз шаҳридаги, 3-мактаб ўқувчиси

Юртим

Юртим тинч, биз ёшлар топамиз камол,
Фаровон ҳаётга етмагай ҳеч дарз.
То китоб бор экан кўрмаймиз завол,
Ўқиймиз, олгаймиз бу ҳаётдан дарс.

Англаймиз, ғойибдан келмас фароғат,
Фидойи бўламиз бунга гап йўқдир.
Юракда гуллайди юртга садоқат,
Ватан келажакдан кўнглимиз тўқдир.

Азиза ЭРГАШ қизи,
“Эгарчи” фермер хўжалиги аъзоси

Бобомга..

Сиз борсиз бобожоним ёруғдир олам,
Меҳнатдан иборат умрингиз йўли.
Сиз учун шеър битдим қўлимда қалам,
Ёришсин дедимда бобомнинг кўнгли.

Уйимиз гўёки маърифат қасри,
Газет,китоб ўқийсиз заковат билан.
Биз учун мустаҳкам қўрғонсиз асли,
Дуолар қиласиз тиловат билан.

Моҳинур ТУРОБОВА,
Шўрчи тиббиёт касб-ҳунар
коллежи талабаси

Ватан тупроғи

Юртим қучоғида масрурман, шодман,
Дўстим омон-омон қўшиқларинг айт.
Бахт чорлар бизларни манзили томон,
Турмагин ғафлатда дўстгинам шу пайт.

Қара ҳамма ёқда байраму базм,
Ҳайитда курагин кўнгил қорини.
Кел бирга шеър ёзиб қилайлик назм,
Озодлигимизнинг сабабкорини.

Ахир шундай юртда яшаш бахт, бойлик,
Камалак мисоли оламнинг ранги.
Юртим тупроғини ўпиб қўяйлик,
Ҳеч қачон бўлмасин кўнгиллар занги!

Моҳинур АБДУХОЛИҚОВА

Ўзбегим қизлари

Ўзбек қизи ибо билан
Атлас кийса ярашар.
Алпомишдек алп йигитлар,
Сирли сирли қарашар.

Дўпписи тушмас бошдан,
Қирқ кокили тизилган.
Ўсма аримас қошдан,
Ибо билан сузилган.

Келинликка муносиб,
Ярақлаган манглайи.
Агар ким келин қилса,
Шукрона деб яйрайди.

Салима Содиқова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Баҳор қизлари (Ҳикоя)

Шаҳло қаерга борса, албатта, кулги бўлади. У «Янгиобод» колхозига механизация бўйича раис муовини бўлиб тайинланганда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan