Бош саҳифа / Жамият / Наврўз сайли

Наврўз сайли

Боқий қадриятларимизнинг ифодаси бўлган Наврўз сайли шодиёналари Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё академик лицейида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди. Лицей ўқувчилари миллийлигимиз акс этган кўргазмалар ташкил этишиб, витаминларга бой баҳорий таомларни намойиш қилишди. Айниқса, қизиқарли халқ ўйинлари, саҳна томошалари, миллий куй-қўшиқлар, ҳаваскор бахшиларнинг чиқишлари йиғилганларга хушнудлик улашди. Байрам муносабати билан ташкил этилган шахмат мусобақасида Ўғилой Норбоева, тош кўтариш баҳсларида Абдуғани Ибодуллаев,  миллий таомлар кўргазмасида 2-босқич 6-16-гуруҳ, каштачилик кўргазмасида эса 2-босқич 3-16-гуруҳ ўқувчилари  ғолиб деб топилди. Деворий газеталар орасида ҳам Ў.Норбоева томонидан чизилган суратга юқори баҳо берилди. Байрамда фаол иштирок этганлар маъмуриятнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Лутфулла Бозоров,
Алишер Қодиров,
академик лицей
директор ўринбосарлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan