Бош саҳифа / Спорт / Навбатдаги ғалаба

Навбатдаги ғалаба

Термизнинг “Сурхон” футбол клуби аъзолари биринчи лига жамоалари баҳсида юқори ўринларда турибди. Навбатдаги турда вакилларимиз ўз майдонида Бухоронинг “Нурафшон” жамоасини қабул қилишди. Ўтган турда мағлубиятга учраган майдон эгалари бу гал фақат ғалаба қозониш учун интилдилар. Ҳамжиҳатлик бесамар кетмади. Дастлаб Санжар Баротов, сўнгра Фарҳод Ҳайдаров томонидан киритилган икки тўп термизликларга ғалаба келтирди.

Футболчиларимиз энди сафар учрашувларига боради. 21 октябрь куни Андижоннинг “Уздонжу” жамоаси меҳмони бўлишса, 24 октябрь куни лига пешқадами “Цементчи” футболчилари билан майдонга тушадилар.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan