Бош саҳифа / Жамият / Намуналилар тақдирланди

Намуналилар тақдирланди

2020 йилнинг октябрь-декабрь ойларида “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича вилоятимиз ҳудудида 457 317 та хонадонга борилиб, 432 330 нафар хотин-қизлар билан юзма-юз мулоқотлар қилган холда анкета-сўровномалари тўлдирилди. Сўровномалар натижасида аниқланган муаммолар бирма-бир таҳлил қилиниб, биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган 9 тоифадаги 28 928 нафар 30 ёшдан ошган аёллар “Аёллар дафтари”га кирилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси томонидан “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича Вақтинчалик тартиб лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
8 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланди.

Муаммолар аниқланди, маълумотлар таҳлил қилинди, “Аёллар дафтари” шакллантирилди, йўл хариталар ишлаб чиқилди. Хўш, шу билан масала хал бўлиб қолдими, йўқ албатта. Аёлларимизни ташвишга солаётган, уларни йиллар давомида қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг амалда ижросини таъминлаш барчасидан ҳам масъулиятли ва машаққатли жараёндир

Шуларни инобатга олган холда, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлашда, аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан турли йўналишларда танловлар ўтказиш белгиланганди.

Хусусан, аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини таъминлаш, ушбу йўналишда жамоатчилик ролини ошириш ҳамда аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган маҳалла раисларини меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши сектор раҳбари”, гендер сиёсати ҳамда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида аёлларнинг ролини оширишга қаратилган ишларни корхона, ташкилот ва муассасаларда намунали ташкил этиш, ташаббускор аёл иш берувчи меҳнатини қўшимча рағбатлантириш мақсадида аёл иш берувчилар ўртасида “Энг намунали аёл иш берувчи”, Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда кўрсатилган амалий ёрдам натижасида тадбиркорликни йўлга қўйган хотин-қизлар ўртасида “Касаба уюшмалари лауреати” мукофоти республика танловларини ўтказиш режалаштирилган эди.

Шунингдек, жойларда ҳудудларда хотин-қизларнинг дарду ташвишларини, муаммоларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатаётган ҳамда энг намунали ва самарали фаолият юритаётган “Аёллар маслаҳат кенгашлари”ни моддий рағбатлантириш бўйича ҳам танловлар эълон қилинган эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан биргаликда жорий йилнинг июнь-июль ойларида туман (шаҳар)ларда белгиланган саволнома асосида масъуллар фаолиятини ўрганиш ишлари олиб борилди. Холислик тамойиллари асосида ўтказилган танловда вилоятдаги энг намунали фаолият юритиб келаётган масъуллар танловларнинг ғолиби сифатида саралаб олинди.  Танлов ғолиби республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга қиритган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринни олганлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

 “Энг яхши сектор раҳбари” танловининг вилоят босқичида муносиб иштирок этиб, фахрли 2-ўриннин қўлга киритган Бойсун туман 1-сектор раҳбарига 10 млн. сўм, 3-ўриннин қўлга киритган Ангор туман
3-сектор раҳбарига 5 млн.сўм пул мукофоти топширилди.

Тадбир давомида “Энг яхши маҳалла раиси” танловининг вилоят босқичида 2-ўринни қўлга киритган бўйича Сариосиё туманидаги “Гулобод” маҳалласи раисига 5 млн. сўм, Жарқўрғон туман “Нефтчилар” маҳалласи раисига 3 млн. сўм пул мукофоти берилди.

Шунингдек, Энг намунали аёл иш берувчи” йўналиши бўйича вилоят босқичида мос равишда 2 ва 3- ўринни эгаллаган Шеробод туманидаги “Асл барака” ширинликлари корхонаси ҳамда “Киндерленд” боғчаси, “Касаба уюшмалари лауреати” мукофоти бўйича “ЯТТ Наргиза Абдураимова” ва “ЯТТ Нормуродова Холида Базаровна”лар ҳам 5 ва 3 млн. сўмдан моддий рағбатлантирилди.

Сир эмас, бугун воҳамизда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш мақсадида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида жамоатчилик асосида “Аёллар маслаҳат кенгашлари”нинг фаолияти йўлга қўйилди.

Бугунги кунда, 721 та шундан, 640 та мактаб, 6 та мусиқа мактаби, 14 та касб-ҳунар коллежи, 9 та касб-ҳунар мактаби, 39 та поликлиника (оилавий шифокор пункти), 9 та маданий марказ, 4 та олий ўқув юртларида “Аёллар маслаҳат кенгашлари” фаолият юритиб келмоқда.

Улар орасидан намунали фаолият юритаётган “Аёллар маслаҳат кенгашлари”ни моддий рағбатлантириш мақсадида уларнинг фаолияти ўрганилди. Унга кўра,ҳудудлардахотин-қизларнинг муаммоларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатиб, энг самарали фаолият юритаётган Бойсун туманидаги “Газа”, Қумқўрғон туманидаги “Дўстлик” маҳаллалари қошидаги “Аёллар маслаҳат кенгашлари” га ғолиб деб топилиб, уларга ҳамташкилотчиларнинг 50 млн. сўмлик пул мукофоти топширилди.

Шарофиддин ТУРДИЕВ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan