Бош саҳифа / Жамият / Намунали қишлоқ шифохонаси

Намунали қишлоқ шифохонаси

Халқимизнинг “Соғлик-туман бойлик”, “Соғ танда, соғлом ақл”, каби бир қатор ибратомуз иборалари бежиз айтилмаган. Инсон учун энг катта ва беқиёс бойлик саломатликдир.

Жорий йил бошидан буён муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида тиббиёт тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича янада изчил ислоҳотлар давом этмоқда.

Ушбу эътибор самараси ўлароқ бизнинг туманимизда ҳам бу соҳада жадал ўзгаришлар кузатилаётганининг гувоҳи бўламиз. Масалан, Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси “Сурхон” ҳудудий бўлими 1980 йилдан буён иш фаолиятини олиб бормоқда ва 2015 йилда давлат дастурига мувофиқ капитал реконструкциядан чиқарилиб, давлат бюджетидан 2 миллиард 300 миллион сўм сарфланди. Ўша йилнинг ўзида шифохонага УЗИ, рентген аппарати, лабаратор-диагностика жиҳозлари келтирилди. Шифохона 40 ўринга ва 100 қатновга мўлжалланган поликлиника бўлимидан иборат. Ҳозирги кунда бу шифо масканида 12 нафар малакали шифокор, 167 нафар ўрта тиббиёт ходимлари аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шифохонанинг “Тез тиббий ёрдам” бўлими катта врачи Нортожи Эшмуродов чақириқ бўйича хонадонларда бўлиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бормоқда. Шу йилнинг июн ойида туман марказий шифохонасининг “Сурхон” ҳудудий бўлимига янги “Дамас” русумли тез ёрдам автомашинаси берилди.

Саломатлик масканида 26 нафар патронаж ҳамшира 16 та ҳудудда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Беморни дори-дармон эмас, энг аввало ширин сўз тезроқ оёққа турғизади деганларидек, бу масканда ишлаётган шифокорлар беморларга ҳамиша ғамхўр ва ширинсўз.

Шифохона ҳовлисида экилган манзарали дарахтлар, гуллар ва айниқса, боғ ўртасида жойлашган кўркам фавворани кўрган ҳар қандай беморнинг дарди озроқ бўлса-да енгиллашади.

 Моҳинур АБДУХОЛИҚОВА,
коллеж талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE