Бош саҳифа / Жамият / Намунали ҳудуд барқарорлик тамойили

Намунали ҳудуд барқарорлик тамойили

ИШЧИ ГУРУҲ— ҲАРАКАТДА

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашда мутасадди идора вакиллари ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигида ўзига хос мактаб яратилмоқда.

Жорий йил 3 майда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Бобожонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ҳам бевосита шу мақсадда вилоятимизга келиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида Андижон шаҳрида жорий қилинган “Намунали ҳудуд” дастурини Термиз шаҳрида татбиқ этмоқда. Термиз шаҳри бўйича ишчи гуруҳга ички ишлар вазирининг ўринбосари А.Бобохонов масъул этиб бириктирилган. Амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг 4 ойи давомида умумий жиноятлар 70 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44 тага ёки 38,6 фоизга камайган. Жиноят-қидирув йўналишидаги жиноятлар эса 61,1 фоизга, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 100 фоизга, фирибгарлик 52,0 фоизга ва ўғирлик жинояти 70,0 фоизга камайгани қайд этилган. Бироқ товламачилик, қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш, одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисасига оид, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар кўпайган.

Таҳлиллар асосида Термиз шаҳрида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш орқали “Намунали ҳудуд” лойиҳасини яратиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан Термиз шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва шаҳар ҳудудида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ички ишлар ходимларига етарли шарт-шароит яратиш ҳамда моддий-техника базасини такомиллаштириш борасида амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди. Унга кўра хизмат тезкорлиги ва сифатини яхшилаш мақсадида 36 нафар профилактика инспекторлари “ПРОФИНСПЕКТОР” дастурига асосан хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар иттифоқи, маҳалла ҳамда бошқа давлат идоралари ва жамоатчилик ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинувини таъминловчи уяли телефон аппаратлари билан таъминланди. Профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича 30 нафар ёрдамчилари ва 200 нафар “Фидокор ёшлар” аъзолари махсус кийим-бош билан таъминланган бўлса, 30 нафар хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларни электрон дастурий таъминот ўрнатилган планшетлар билан таъминлаш режалаштирилган. Жамоат тартибини сақлаш борасидаги ишлар сифатини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб яхшилаш мақсадида аҳоли гавжум ва криминоген вазият мураккаб бўлган жойларга, савдо мажмуаларига қўшимча 4 та мотопатруллик йўналишлари ташкил қилинди ва йўналиш хариталари тайёрланди. Криминоген вази ятни яхшилаш мақсадида шаҳар ва туман ҳудудлари ўрганиб чиқилди ва таҳлилларга асосланган ҳолда 30 та (шаҳар ҳудудига 24 та, туманда 6 та) “SOS” қурилмаси ўрнатиш бўйича вилоят ҳокимлигига таклиф киритилди. Шаҳар ҳудудидаги кўчаларда 2 363 та видеокузатув камераси тафтишдан ўтказилиб, талабга жавоб бермайдиган 84 таси алмаштирилди, носоз ҳолатдаги 132 та видеокузатув камерасининг 118 таси таъмирланиб, 605 та кўп қаватли уйларнинг атроф ҳудудларига 30 та ёритиш чироқлари ўрнатилди. Айни кунда аҳолининг муаммоларини уйма-уй кириб ўрганиш бўйича секторлар кесимида ҳар бир маҳаллада сектор штаби аъзолари, хотин-қизлар қўмитаси, ички ишлар, маҳалла ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари ташкил қилиниб, ўрганиш якунлари бўйича аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида уларни ишга жойлаштириш, жамғарма маблағлари ҳисобидан оилавий тадбиркорлик қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратишда амалий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий масалаларни ҳал қилиш, тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, мураббийлар бириктириш ишлари давом этмоқда. “Намунали ҳудуд” тажрибасини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи босқичма-босқич вилоятимизнинг барча туманларида ўрганиш ва тадбиқ этиш ишларини олиб бориши кўзда тутилган.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE