Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Наъматакдан 20 миллион сўм

Наъматакдан 20 миллион сўм

Сариосиё туманидаги Узун ўрмон хўжалиги жамоаси ўрмонларни қўриқлаш, сақлаш ва маданий ўрмонзорларни кенгайтириш билан бирга бепоён майдонларда табиий ҳолда ўсадиган шифобахш неъматлар ва ўсимликларни йиғиб олишда ҳам бошқа ўрмон хўжалиги ишчи-ходимларига ўрнак бўлишаяпти.

Тажрибали раҳбар Алламурод Одиловнинг айтишича, шу йилнинг ўзида ўрмонларда табиий ўсадиган шифобахш наъматак ҳосилидан 25 тоннадан кўпроқ йиғиб олинди ва мамлакатимиздаги фармацевтика корхоналарига етказиб берилиб, 20 миллион сўмдан кўпроқ даромад кўрилди. Ўрмончилар кийик ўти, тоғ райҳони, тирноқгул, тоғ чойи, қизил дўлана, қалампир ялпиз сингари шифобахш гиёҳларни ҳам йиғиштириб олиб, шартнома асосида фармацевтика корхоналарига сотишаяпти.

Ўрмонларни қўриқлашда жамоа аъзоларига йилқилар ҳар томонлама қулай. Чунки ўрмончиларга кичкина-кичкина йўлаклардан техника билан юриш мушкул. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида бозорда битта отнинг нархи фалон сўм. Шунинг учун ўрмончилар она бияларни намунали парваришлаш ҳисобига отлар сонини ҳам кўпайтириб боришаяпти. Айни пайтда ўрмон хўжалиги Сангардак ва Зевар бўлимларида отлар бош сони 52 та етди. Йилқибоқарлар шу зайлда меҳнат қилаверса, келгусида ҳар бир ўрмончи биттадан отга эга бўлади. Ўрмон хўжалиги маъмурияти эса отлар бош сонини йил сайин кўпайтираётган мирохурларни ўз вақтида рағбатлантирмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

СОТИХИДАН БИР ТОННАГАЧА

Уй-жойи, томорқаси бор, тоғни урса толқон қиладиган йигитларнинг оиламни  боқаман, деган баҳона билан  хорижий мамлакатларда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan