Бош саҳифа / Жамият / Нафс гумаштаси

Нафс гумаштаси

Термиз шаҳридаги “Сурхон соҳили” маҳалласида истиқомат қилиб келган А.Нурматов (исм-шарифлар ўзгартирилган) гарчи олий маълумотли, тўрт фарзанднинг отаси бўлса-да, бор ўқиб-уққани нафсининг қулига  айланишидан нарига ўтолмади.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси  Термиз шаҳар бўлимининг  1-тоифали инспектори  деган  масъул лавозимидан  фойдаланиб,   фуқаролардан таъмагирлик йўли билан фойда олишга уринди.

Термиз шаҳри, Ю.Ражабий кўчасида истиқомат қилувчи нафақахўр  Мадина Алимова (исм-шарифлар ўзгартирилган) чет давлатда бўлганлиги сабабли банкда тўхтатиб қўйилган ўзининг бир йиллик 8.065.408 (саккиз миллион олтмиш беш минг тўрт юз саккиз) сўм  миқдоридаги  нафақа пулини олишини сўраб қилган мурожаатидан сўнг инспекторнинг кўнглида қандай  бўлмасин мўмай пул топишдек  ғаразли фикр уйғонди.

— Янги чиққан қонунга кўра, йиғилиб қолган пенсия пулингизни плас тик карточкада бўлиб-бўлиб тўлаб бориш шарти билан тўрт ой давомида берилади, — деди у ёлғон қўшиб устамонлик билан. — Бир йўла нақд ҳолида олишингиз ҳам мумкин. Фақат…бунинг учун раҳбар билан  гаплашиб  кўришим  лозим… .

Нафақахўр Мадина Алимова унга савол назари билан қараган эди пенсия жамғармаси ходими, — бунинг учун 500 (беш юз) минг сўм берсангиз, ҳаммаси бир зумда ҳал бўлади, — деди.

Мадина  Алимова икки ўт орасида қолди. “Наҳотки, давлат  томонидан  бериладиган нафақасига бошқа   биров   шерик  бўлиб ўтирса?”

2016 йил  4 июлда фирибгар А.Нурматов Термиз шаҳридаги кўчалардан бирида ўзи талаб қилган  пулни  М.Алимовадан олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 214-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28-211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши   қўзғатилиб,  жиноий  жавобгарликка  тортилди. Нафсига   қул   бўлган  бу кимса фирибгарлиги  учун  қонун олдида қилмишига  яраша  жавоб  берди.

 А. ЗОКИРОВ,
вилоят ИИБ  катта терговчиси, майор

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan