Нафосат маликалари

0
77

Ёшлик ўзининг мафтункор ва бетакрор гўзаллиги билан инсон умрига зеб беради. Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 2006-2011 йиллар оралиғида туғилган болалар ва ўсмирлар ўртасида бадиий ва спорт гимнастикаси бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси вилоят бўлими, гимнастика турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамкорлигида ўтган ушбу мусобақада туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 120 нафар спортчи иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда гимнастикачилар тўп, лента, булава, ҳалқада машқ бажариб, ўз маҳоратларини намойиш этишди. Тенгқурларига нисбатан яхшироқ натижа кўрсатган Дилдора Раимбердиева, Бибихол Тўхтамуродова, Фарзона Мардонова, Камола Жомғирова, Ислом Алихонов, Сарвар Мардаев, Музаффар Маманазаров, Сарвиноз Тешабоевалар ғолиб деб топилиб, шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олдилар.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Умумжамоа ҳисобида Термиз шаҳри биринчи, Жар қўрғон тумани иккинчи, Денов тумани спортчилари учинчи ўринга лойиқ топилди. Ғолиб бўлган иқтидорли спортчилар “Олимпия умидлари” республика очиқ турнирида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг