Бош саҳифа / Жамият / Нафосат байрами

Нафосат байрами

Республика хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан хотин-қизларга  кийиниш маданияти, миллий ва замонавий руҳдаги,  миллатимизга  мос  либослар  андазасини  кенг тарғиб  қилиш  мақсадида “Нафосат-2017” республика кўрик-танлови жорий этилди.

Айни пайтда жойларда  мазкур кўрик-танловнинг вилоят ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан Термиз  шаҳридаги “Ёшлар маркази“да ташкил этилди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар хотин-қизлар қўмиталари раҳбар-ходимлари, ҳудудлардан сараланган иштирокчилар, тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар  ва  кенг жамоатчилик вакиллари  иштирок этди.

Кўрик-танловда туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган 13 нафар дизайнер-тикувчи  ва фасончи  асосий ғолиблик учун курашди. Улар ўзлари яратган турли услублардаги турфа либосларни  намойиш  этдилар.

Кўрик-танлов 4 та йўналиш — “Ишбилармон аёл”, “Талаба қиз”, “Ижодкор аёл” тимсоллари ҳамда “Эркин мавзу” бўйича ўтказилиб, иштирокчиларнинг чиқишлари малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

— Уч йилдан буён тикувчилик билан шуғулланаман, — дейди Денов туманидан келган Нафиса Норимова. — Либосларнинг бичимини ўзим чизаман. Мавсумий, спорт кийимлари, уйда кийиладиган либосларнинг турли хилларидан тикаман. Асосан миллийликка, шу билан бир қаторда уларнинг замонавийлигига эътибор қаратаман. Бу танлов ўзаро тажриба алмашиш учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга.

Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган дизайнерлар танловнинг  республика  босқичида  қатнашиш  ҳуқуқига эга бўлишди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE