Бош саҳифа / Жамият / Нафақачилар туҳфаси

Нафақачилар туҳфаси

Термиз туманидаги “Солиобод” маҳалласига қарашли “Қумқишлоқ” гузарида яшовчи собиқ ўқитувчилар — Ҳалима Абдуллаева, Адолат Чоршаева, қишлоқ оқсоқоли Холли Нормуродов, темир йўл собиқ ишчиси Лола Исломовалар бугунги кунда нафақага чиқиб, кексалик гаштини суришаяпти.

Нуроний отахон ва онахонлар бўш вақтларида бадиий китоб ўқишади, кундалик газета-журналларни варақлашади. Умрининг асосий қисмини мутолаага бағишлаган маърифатли нуронийлар бугун китоб ўқишда ёшларга ҳар томонлама ибрат бўлишаяпти. Яқинда Президентимизнинг ҳар бир раҳбар ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилиши зарур, деган сўзларидан сўнг, улар кўпчиликка ибрат бўладиган ташаббус билан чиқишди. Март ойи нафақаларини олгач, ўртага пул ташлаб, 30 номдаги бадиий китоб- ларни харид қилишди ва “Қумқишлоқ”даги 29-умумтаълим мактаби ўқувчиларига совға сифатида топширишди.

Нуронийларнинг бу ташаббуси, шубҳасиз, изсиз қолмади. Мактаб раҳбарларининг таъкидлашича, илм даргоҳини анча йил илгари битириб кетган ва бугунги кунда турли лавозимларда меҳнат қилаётган собиқ ўқувчилар мактабга келиб, кутубхона фондини турфа бадиий адабиётлар билан тўлдиришаяпти.

Тўлқин АНОРОВ,
Термиз туманидаги 29-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan