Бош саҳифа / Спорт / Музработлик ўқувчилар таътилда спортга жалб қилинмоқда

Музработлик ўқувчилар таътилда спортга жалб қилинмоқда

Айни дамда болажонлар қишки таътилда. Кимдир китоб ўқиш, кимдир ўтган дарсларни такрорлаш, бошқа биров эса севимли машғулоти билан банд. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари эса уларнинг спорт билан шуғулланишлари тарафдори. Шу боис, улар таътил кунларида жойларда турли спорт тадбирларини ташкиллаштиришмоқда.

Куни кеча Музработ туманида ҳам туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда  навбатдаги спорт мусобақалари ўтказилди. Унда спортсевар ўғил-қизлар туман марказида жойлашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида жам бўлишди. Иштирокчилар спортнинг қўл жанги тури бўйича ўзаро беллашишди.

Мусобақада ғолиб бўлган билаги зўрлар медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мусобақа баҳона ўқувчилар учун ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди. Ҳарбий акаларининг чиқишларини, улар хизматда фойдаланадиган қурол-аслаҳаларни кўрганларнинг митти юрагида ҳавас, катта-катта орзулар уйғонганига аминман. Чунки, буни уларни томоша қилаётган болаларнинг кўзларидаги чақин айтиб турарди.

51-умумтаълим мактаби туманнинг чекка ҳудудида жойлашган. Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари бу даргоҳда ҳам спорт эстафеталарини ўтказишди ва ғолибларни эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

Бола эшитганидан ҳам кўра, кўрганларини яхшироқ эсда сақлаб қолади, уни амалда бажаришга уриниб кўради. Бу каби кичик спорт мусобақаларида шунчаки томошабин сифатида иштирок этган боланинг қалбида спортга қизиқиш ортади, меҳр уйғонади. Демак, ҳаракатлар зое кетмайди…

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Har bir yigitning uyida oti bo‘lsin”

‘‘Ot qadrini qaydan bilsin, ot minmagan erkaklar’’, deganida xonanda Toshpo‘lat Matkarimov nechog‘lik haq bo‘lganini bugun …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan