Бош саҳифа / Таълим / Музейда тўгараклар

Музейда тўгараклар

Бугун кўпчилик ота-оналар фарзандининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун уларнинг иқтидорига қараб турли фан тўгаракларига беришади. Чунки қўшимча дарслар болаларни ўз устида кўпроқ ишлаш ва фанларни янада чуқурроқ ўрганишга ёрдам беради.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда бугун Термиз археология музейи ҳам тарих, инглиз ҳамда рус тили фан тўгараклари фаолиятини йўлга қўйди. Унда Термиз шаҳрида яшайдиган мактаб ўқувчилари келиб, тўгаракларда тарихимизни ҳамда хорижий тилларни бепул ўрганиш имкониятига эга. Шунингдек, ўқувчилар ўз билимларини музейга ташриф буюрадиган хорижий меҳмонлар, сайёҳлар билан эркин мулоқотда бўлиш орқали олган билимларини амалда мустаҳкамлашлари ҳам мумкин бўлади.

Мазкур тўгараклар фақат Термиз шаҳридагина эмас, балки музей ходимлари томонидан туман марказларида ҳам ташкил этилмоқда.

Бу хайрли ташаббусга қўшимча равишда музей маъмурияти яна бир ишга қўл урди. Эндиликда аҳоли музейдаги экспонатларни томоша қилиб, бой тарихимиздан баҳраманд бўлиши учун ҳафтанинг ҳар сешанба ҳамда жума кунлари “Очиқ эшиклар куни” тадбирини эълон қилди. Музейга кириш учун тўлов ундирилмайди.

Феруза ХУРРАМОВА,
Термиз археология музейи бўлим мудири,
Мафтуна АШУРОВА,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE