Бош саҳифа / Маданият / Музейда очиқ эшиклар куни

Музейда очиқ эшиклар куни

Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Унда Термиз ҳарбий қисмларида муддатли хизматни ўтаётган аскарлар ва офицерлар иштирок этишди. Воҳамиз табиати, маданияти ва этнографиясига оид кўргазма бу ерга ташриф буюрганларда катта таассурот уйғотди.

Айниқса,  Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда қаҳрамонона ҳалок бўлган жангчи Муҳиддин Эштемировнинг ҳаёти акс этган фото кўргазма аскарларни эътиборсиз қолдирмади. Тадбир мунособати билан сўз олган музей директори С.Иноятова, ҳарбий қисм командири ўринбосари Ш.Турсунқулов, оддий аскар З.Қодировлар бундай учрашувлар ёш авлоднинг Ватанга бўлган садоқатини янада юксалтиришини таъкидладилар.

Ш.РАМАЗОНОВ,
вилоят тарихи ва
маданияти давлат
музейи бўлим мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan