Бош саҳифа / Спорт / “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони

“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони

Термиз шаҳрида бугун эрталабдан «Мўйноққа мадад» экологик хайрия марафонига старт берилди.

Веломарафон иштирокчиларини Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Жўрабек Тўраев табриклаб, тадбирнинг мазмуни, экологик муаммолар ечимини топишдаги аҳамияти, ёшлар ўртасида спорт, айниқса, велоспортни оммалаштиришдаги ўрни ҳақида атрофлича маълумот берди.

Веломарафонга Термиз туманидаги Фаёзтепа археологик ёдгорлиги олдидан старт берилди. Унда профессионал ва ҳаваскор спортчилар, кекса ёшдаги ҳаваскорлар фаол иштирок этди.

Экологик веломарафон иштирокчилари Термиз шаҳри марказидаги яшил майдонда тантанали кутиб олинди. Ғолиб ва совриндорлар, қолаверса унда фаол иштирок этган спортчиларга диплом ҳамда эсталик совғалари топширилди.

Манба: t.me/axborot_xizmati

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Bekorchilikdan chempionlikkacha

Sport insonga sog‘lik, o‘ziga ishonch hissini berish bilan birga yutuqlardan quvonish, baxt tuyishni ham o‘rgatadi. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan