Бош саҳифа / Таълим / Мўйноқда замонавий боғча

Мўйноқда замонавий боғча

воҳаликлар томонидан қуриб берилади

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатовнинг Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманига ташрифи давомида вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида туман марказида беғараз ёрдам сифатида 100 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасасини қуриб бериш режалаштирилиб, унинг жойи белгиланди.

Жорий йилнинг 20 мартига қадар фойдаланишга топширилиши белгиланган муассаса биносида барча замонавий шарт-шароит яратилади, тил ўрганиш, мусиқа, спорт машғулотлари хоналари зарур қўлланма, кўргазмали қуроллар, замонавий спорт инвентарлари билан таъминланади.

Турли эртак қаҳрамонлари акс этадиган ўйингоҳлар, мини-футбол, волейбол, баскетбол майдончалари, ёзги ва қишки чўмилиш ҳавзалари, болалар ўйнайдиган махсус айвонлар барпо этиладиган обод ва кўркам бу боғча мўйноқликларга сурхондарёликларнинг муносиб Наврўз туҳфаси бўлади.

Вилоят Ҳокимлиги матбуот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan