Бош саҳифа / Таълим / Муваффақият калити

Муваффақият калити

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан Олий таълим муассасалари талабалари учун таъсис этилган “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи стипендияси” танловининг 2018-2019 йилги босқичига “Инновацион майдон” номли лойиҳам билан иштирок этдим.

Келажагимиз бунёдкорларининг ғоя ва инновацияларининг ҳаётга тадбиқ этилишига кўмаклашадиган “Инновацион майдон” номли лойиҳа дунёга келди. Лойиҳа 14 ёшдан 31 ёшгача бўлган барча Ўзбекистон ёшларини қамраб олиши кўзда тутилган ва махсус “ИННОСИТЕ” яратиш мақсад қилинган эди. Ҳозирда лойиҳа негизида “Инновацион майдон” номли клуб ўз фаолиятини бошлаган. Унда Термиз шаҳри, Термиз ва Ангор туманларидаги кўп сонли ўғил-қизлар жалб қилинмоқда. Шу нуқтаи назардан айтишим мумкинки, барча ўз ғоя ва фикрларига эга. Ғояларингиз инновацияга айланиб, муваффақиятингизнинг калити бўлиши ҳамда мамлакат ривожида муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Шунинг учун тенгдошларим ва барча ёшларни ижодкорликка чорлаб, ўз ғоя ва инновацияларини ҳеч бир қўрқиш ва иккиланишларсиз оммага тақдим этишларини сўраган бўлардим.

Беҳруз БАДАЛБОЕВ,

ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE