Бош саҳифа / Адабиёт / Мутолаа завқи

Мутолаа завқи

Китоб — бебаҳо бойлик эканини кўп эшитганман. Мутолаа жараёнида инсон тафаккури, онгу шуури, тасаввурида юз берадиган ўзгаришлар кўламини бошқа бирор машғулот таъминлаб бера олмайди.

Айниқса, эртак ва бадиий китоблар инсоний фазилатларни кучайтириб, одамларни тушунишга ёрдам беради. Мутолаа завқини билмайдиган ёшларимиз жуда кўп нарсалардан ўзини маҳрум қилади.

Болаларни ёшлигидан китобга бўлган меҳрини уйғотиш лозим. Фарзандингиз ақлини таниб, тинглашни ўргандими, унга эртак ўқиб беринг. Қизиқарли воқеаларни сўзланг. Ўшандагина боланинг тасаввур олами кенгайиб, мутолаа маданияти ҳам шаклланиб боради.

Бугунги тезкор тараққиёт ёш авлод олдига кўплаб талабларни қўймоқда. Ҳар бир кундан унумли фойдаланиб, китоб ўқишни канда қилмаслик лозим!

Бахтигул ҲАСАНОВА,
Бойсун тумани
6-мактаб ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Рамазон илҳомлари

Ўн саккиз минг олам сарвари Сен сан, Жамики кўзларнинг гавҳари Сен сан, Нега нил бузилди …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE