Бош саҳифа / Адабиёт / Мутолаа ва муносабат

Мутолаа ва муносабат

Китобнинг инсон камолотида тутган ўрни беқиёс. Ўзим ёшлигимданоқ китоб ўқишга қизиққанман. Уйда қанча юмуш бўлмасин, китоб ўқишга вақт топардим. Ўзимдаги бор фази-латларни ўқиган китобларим билан солиштирардим.

Ўқиган ҳар бир китобимдан олам-олам завқ олардим. Китобдаги қаҳрамонлар ва воқеликни кўз олдимга келтириб, гўё улар билан яшардим. Касбим ўқитувчи бўлганлиги боис ўқувчиларнинг ота-оналари билан илк бор суҳбатлашганимдаёқ уларнинг оилавий муҳити,  дунёқараши, маънавияти қай даражада эканлигини билиб олишга ҳаракат қиламан.

Баъзида олий даргоҳни тугатиб келган, юриш-туриши, кийиниши рисоладагидек бўлган ёшларни биринчи бор кўриб ҳавас қиласиз, лекин ўзини тутиши, нутқ маданияти, ўзидан катталарга муносабатини кўриб ҳафсалангиз пир бўлади. Янги аср инсониятни техника оламига шиддат билан олиб кираётир. Телевидение, компьютер, қўл телефонлари, ҳамма-ҳаммаси одамни китобга, матбуотга бўлган муносабатини бутунлай ўзгартириб юборди.

Бошланғич синф ўқувчилари мактабда ўқиган китоблари  ҳақида сўзлаш ўрнига ёшига, дунёқарашига мутлақо тўғри келмайдиган нурсиз, саёз телесериалларни ота-оналари, бобо-момолари билан ёнма-ён ўтириб томоша қилиши ҳам аллақачон оилавий анъанага айланиб улгурди. Китобга меҳр нафақат болаларда, балки катталарда ҳам бир қадар сўниб бораётганлиги сир эмас.

Уйда ота-оналар фарзандининг вақтларини режалаштириб, ҳар куни китоб ўқишга ва танлашга, воқеликни кўз олдида тасаввур қилишни ўргатиши, эшитган ва ўқиган нарсаларини сўзлаб беришни ҳамда  воқеа мазмунига мос мақоллар айтишни, ўзининг муносабатини  билдиришни ўргатиб борсагина уларнинг бахтли келажаги учун замин яратган бўлади. Китоб ўқиш учун ҳам ота-онанинг ўзида истак, рағбат бўлиши керак, деб ўйлайман.

Гулжаҳон ТЎЛАГАНОВА,
Жарқўрғон туманидаги
26-ўрта мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб офтоб

Ҳақиқатдан ҳам китоб туфайли дунёни теран англай бошлаймиз. Унинг ёрдами билан ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE