Бош саҳифа / Жамият / Мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор

Мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 10 январда бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида бугунги глобаллашув даврида мамлакат мудофаасини тубдан ислоҳ қилиш энг муҳим масалалардан бири эканлигини таъкидлаб, миллий армиямиз қурилиши ва ривожланишини давом эттириш бўйича истиқболли йўналишлар белгилаб берилганлиги ва мамлакатимиз Қуролли Кучлари салоҳияти хусусида изчил мулоҳазаларини билдириб ўтганди.

Шу маънода Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 9 январида имзоланган  “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги қонуни улкан сиёсий-ҳуқуқий аҳамиятга эга воқеа бўлди. Айни пайтда, Мудофаа доктринаси қоидалари ва мамлакатимизнинг геостратегик жойлашувини ҳисобга олган ҳолда, ҳарбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан қайта кўриб чиқилди. Аҳамиятли жиҳати, ушбу Доктринанинг очиқлиги мамлакатимизнинг ташқи сиёсатда шаффофликка асослангани, қўшни давлатлар билан ўзаро ҳамжиҳаликни ўзида мужассамлаштиргани билан янада аҳамиятлидир.

Энг аввало, мазкур ҳужжат давлатимизнинг халқаро муносабатларни миллий манфаатларимиз устуворлиги асосида халқаро ҳуқуқ мезонларидан келиб чиқиб, тенг ҳуқуқлилик ҳамда бошқа давлатларнинг дахлсизлиги, халқаро аҳамиятга эга низоли масалаларни музокара ва муроса йўли билан осойишта ҳал этиш каби умуминсоний қадриятлар ва сиёсий-ҳуқуқий масалаларни ўзида мужассам этган. Унда бугунги кунда вужудга келган ҳарбий-сиёсий вазиятни чуқур ўрганиш, баҳолаш, давлатимиз мудофаа салоҳиятини белгилаб берувчи асосий омиллар тўлиқ акс этган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бугунги таҳликали замонда мамлакатимиз мудофаа тизимига жиддий эътибор қаратиш давр талаби. Ана шу масъулиятдан келиб чиқиб, миллий армиямиз салоҳияти янада ошмоқда. Қисқа давр ичида юқори ҳарбий тайёргарликка эга миллий гвардиямиз шаклланиб, моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси тузилди. Умуман олганда, ҳарбий соҳадаги ислоҳотларимиз самарасини янада оширишда ушбу Мудофаа доктринаси муҳим аҳамият  касб этади.

Мухтасар қилиб айтганда, ҳар қайси давлат ўз мудофаа хавфсизлигини таъминлашда, аввало, миллий манфаатлардан келиб чиқади. Шу боис, ушбу ҳужжатда ҳам фидойи, интеллектуал салоҳияти юқори, қалбида она юртга ва ватандошларига муҳаббати чексиз, жасур ва малакали тайёргарликка эга ҳарбийларни тайёрлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, мудофаа тизимини замонавий техникалар билан таъминлаш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Бу масалалар Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технология- ларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дас- турида ҳам белгилаб берилди. Шу асосда “Мудофаа тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунларни янада такомиллаштириш назарда тутилган.

Алоҳида қайд этиш керакки, бу муҳим тизим бўйича миллий армия мизнинг жанговар таркибини ривожланган давлатлар ҳарбий салоҳиятига тенглаштиришга доир 2020 йилгача мўлжалланган истиқболли режа ва вазифаларни белгилаш мақсад қилиб олинган.

Шуни ишонч билан айтиш керакки, бугунги том маънодаги ислоҳотларимиз замирида мамлакатимиз ва фуқароларимизнинг осойишталигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдек улуғвор мақсад ётади.

Алишер ЖЎРАЕВ,
Термиз ҳарбий  прокуратураси катта терговчиси, адлия майори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE