Бош саҳифа / Жамият / Мустақиллигимиз асосчиси

Мустақиллигимиз асосчиси

ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ
КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақиллигимизнинг асосчиси бўлган Ислом Каримовнинг 80 йиллик юбилейи мамлакатимиз миқёсида кенг нишонланмоқда.

Термиз шаҳридаги “Гранд Алмаз” тўйхонасида эрта саҳарлаб вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида хотирлаш маросими ўтказилди.

Дастлаб, халқимиз қалб тўридан жой олган Ислом Каримов хотирасига Қуръон тиловат қилинди. Шундан сўнг Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди. Бир пиёла чой устида йиғилганлар ўтмиш хотираларини эсга олдилар.

Шаҳардаги “Ёшлар маркази”да мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, ОАВ ходимлари иштирокида хотира тадбири бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар эътиборига И. Каримов ҳақидаги “Унутилмас дамлар” ҳужжатли фильми намойиш қилинди. Ушбу тадбирдан сўнг “Ёшлар маркази”да “Ислом Каримов — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси” мавзусида Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Ёш ижодкорлар” тўгараги аъзолари, ТерДУ чет тиллари факультети талаба ва ўқитувчилари иштирокида йиғилиш ва кўргазма бўлиб ўтди. Унда иқтидорли ёшлар қаламига мансуб ранг-тасвир асарлари ва И. Каримов ҳаётий фаолиятига оид расмлар кўргазмаси йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Худди шундай учрашув Термиз давлат университетида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар Биринчи Президентимизнинг энг оғир йилларда тинчликни сақлаш, ҳар қандай муаммони дипломатик йўл билан ҳал этиш ва  мустақиллик йилларида амалга оширган ишлари хусусида атрофлича маълумотлар беришди.

Шунингдек, Ислом Каримов қутлуғ юбиле- йига бағишланган йиғилишлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида, мактаб ва коллежларда, корхона, ташкилотларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Сафар ОМОН,
“Сурхон тонги”
мухбири   

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan