Бош саҳифа / Спорт / Мусобақалар олдидан

Мусобақалар олдидан

Жорий йилнинг 15-17 август кунлари Термиз шаҳрида “Ёшлик спорт жамоалари” Республика мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтади.

Республика Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган спорт мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичида Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ҳамда вилоятимиз спорт жамоалари иштирок этишади. Мусобақалар спортнинг волейбол, баскетбол, гандбол ва футбол турлари бўйича ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилади. Ғолиб жамоалар шу йилнинг октябрь ойида бўладиган мусобақанинг финал бос қичида қатнашадилар.

— Ҳозирга қадар мактаб, туман, вилоят босқичида ғолиб бўлган 7 та мактаб жамоаси маълум, — дейди “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят бўлими раис ўринбосари Зафар Каримов. — Волейбол мусобақасида вилоятимиз шарафини ўғил болалар ўртасида Термиз шаҳридаги 8-мактаб жамоаси, қизлар орасида Музработ туманидаги 20-мактаб ўқувчилари ҳимоя қилишади. Баскетбол ўғил болалар жамоаси Термиз шаҳридаги 3-мактаб ўқувчилари бўлса, қизлар жамоси Денов туманидаги 27-мактаб ўқувчиларидир. Гандбол ўғил болалар мусобақасида Термиз шаҳридаги 9-мактаб жамоаси иштирок этса, қизлар баҳсида Термиз шаҳридаги 15-мактаб ўқувчилари қатнашишади. Футбол ўғил болалар мусобақасида эса Узун туманидаги 5-мактаб ўқувчилари ғалаба учун майдонга тушадилар. Спортнинг бу турида қизларимиз жамоаси йўқ. Ушбу мусобақалар бошқаларидан фарқли равишда фақатгина умумтаълим мактабларининг 8-10 синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтмоқда. Вилоятимиз шарафини ҳимоя этадиган спорт жамоаларимиз айни пайтда Навоий, Самарқанд ва Фарғона водийсида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишмоқда.

Саралаш мусобақаларида иштирок этадиган воҳамиз ўқувчи-ёшларига омадлар тилаймиз.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE