Бош саҳифа / Маданият / Мусиқада сеҳрли туйғу

Мусиқада сеҳрли туйғу

Юртимизда санъат соҳасига эътибор кучаймоқда. Мактабларда ҳам мусиқа дарсини ташкиллаштириш, кўпроқ ноанъанавий тарзда дарс ўтиш, мусиқага қизиқувчи, иқтидорли ёшларни мактаб давридаёқ тарбиялаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Термиз шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактабида ҳам мусиқа дарсини меҳр билан ўтадиган ўқитувчилар талайгина.Улардан бири Жўрабек Шодмонқуловдир. Ёшлигида санъатга, адабиётга қизиққан устоз олий ўқув юртини битириб, ёшларга мусиқа фанидан дарс ўтиш бўйича катта тажриба тўплади. Мактабда мусиқа тўгарагига қатнашувчилар кўпчиликни ташкил этади. қитувчи дарс давомида “ақлий ҳужум”, ”кластер” усулларидан кенг фойдаланиб, самарадорликка эришмоқда.

— Ўқувчиларнинг дарсга қизиқишлари ва фаолликларини кўриб, қувонаман ва танлаган касбим билан фахрланаман, — дейди сухбатда Ж.Шодмонқулов. — Шо-гиртдларим ижросидаги “Ватан” , “Она”, “Ҳуррият” ва “Ёшлик” каби қўшиқлар дарс жараёнини кузатадиган ҳар бир кишида катта таассурот қолдиради.

Яқинда 4–б синф ўқувчиларига мусиқа фанидан “Она-Ватан” мавзусидаги очиқ дарс машғулотини кузатган мутасаддилар устозга катта ишонч билдириб, ўтказган машғулотини юқори баҳолаб, вилоят миқёсида оммалаштиришни маслаҳат бердилар.

Саодат САҒИРАЕВА,
мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тақдимот

Муҳтарам Президентимиз маданият ва санъат аҳли билан бўлган учрашувларда тарихий саҳна асарлари яратиш таклифини берган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan