Бош саҳифа / Жамият / Мурувватли элда азиз

Мурувватли элда азиз

Ҳар йили Хотира ва Қадрлаш кунининг аҳамиятини англаган барча инсонлар, Иккинчи жаҳон уруши ҳамда Афғонистонда кечган жангларда собиқсиёсий тизим қурбонларини ва ўз жонинимамлакат тараққиёти йўлида фидо қилган инсонларни эслаш бурч эканлигини ҳис этади.

Менинг ҳам ана шундай инсонлар қаторида фахр билан тилга оладиганим бор.

Отам Менгқобил Нор- қобиловурушнинг аччиқ ҳақиқатини кўрмаган бўлсада, бироқ собиқ ҳукуматнинг бир неча тазйиқларидан билими, ўзига бўлган ишончи, олдинни кўра олиши ва энг муҳими юксак олийжаноб фазилатлари билан барча қийинчиликларни енгиб ўтган.

1932 йилда Шўрчи тумани “Қултепа” қишлоғида таваллуд топган бу зот ўрта маълумотни олгандан сўнг, Тошкент Ўрта Осиё молия иқтисодиёти олий билимгоҳини тугатган. Интиқликбилан кутилган мустақилликка эришилган даврдан бошлаб, инсон қадр-қиммати, шаъни ва обрўси тикланганлиги сабабли, унга бириктирилган “Амир Темур” ва “Ҳазарбоғ“ давлат хўжаликларида раҳбарлик қилган. Ўша пайтларда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда қилган ишлари, қишлоқ инфратузилмасини шаҳарга тенглаштириш мақсадида қурган мактаб, боғча, спорт ўйингоҳлари, даволаш-соғломлаштириш маскани, ғишт ишлаб чиқарувчи завод, яратган боғлари, иссиқхона ва асаларичилик хўжалиги, умуман, барча эришган ютуқлари ва тажрибалари, ”ишбилармондан иш қўрқар” шиори асосида амалга оширилган эди. У кишининг қилган эзгу амаллари бугунги кун ёш авлод ҳамда замонамиз тадбиркорлари учун ҳам катта ҳаёт мактаби вазифасини ўтайди.

Фарзандлари ва набираларига “Қайси соҳа вакили бўлишларингиздан қатъий назар, сиз бажарган вазифа биринчи нав- батда, халқнинг фойдасига ва халқ учун бўлиши керак”, деб таъкидлар эди. Ушбу сўзлар нечоғлик тўғри эканлиги ва бугунги кун тараққиётида ўз ифодасини топганлигига амин бўлдим.

Молу дунёдан меҳр-мурувватни, оиладаги иноқлик, оқибатлиликни устун қўйган отам ҳамиша одамларнинг дардини эшита олган, уларни имкони борича, моддий ва маънавий томондан рағбатлантирган. Шу боис, ҳозир ҳам у кишининг нафақат фидо- йилиги, балки инсоний фазилатлари ҳам ҳали-ҳанузгача тилга олинади.

М.НОРҚОБИЛОВА,
Денов тумани 44-умумтаълим мактаби
ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Anemiya «urfi»

Unim kam, bunim kam, ustiga ustak qonim kam, deya zorlanishdan ma’ni yo‘q. Negaki, bularning barini …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan