Музработ туманида “Меҳр-оқибат — мурувват тадбирларида” шиори остида уч жуфт келин-куёвларнинг никоҳ ҳамда 12 нафар 8 ёшгача бўлган болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди.
Тумандаги “Шукрона” тўйхонасида ўтказилган мурувват тўйларида туман ҳокимлиги томонидан ёш келин-куёвларга қимматбаҳо гилам ва тикув машиналари совға қилинди. Никоҳ гувоҳномалари ҳам шу ернинг ў зида туман ҳокими Э. Алимов томонидан тантанали топширилди. Тўй болаларга эса китоблар жамланмаси ҳамда велосипед совға қилинди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Чориев иштирок этиб, тўй сабабчиларини самимий табриклади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қизириқ туман Кенгашининг “Маҳалла маркази” биносининг очилиши маросими бўлиб ўтди. 539 миллион сўмлик лойиҳа асосида барпо этилган бино вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 26 миллион сўмлик мебеллар жамланмаси, шунингдек, замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланди. Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов, вилоят ҳокими ўринбосарлари Ў.Қобилов, М.Қобилова ва А.Амировлар иштирок этишди.