Бош саҳифа / Жамият / Мурувват – меҳр чироғи

Мурувват – меҳр чироғи

Меҳр-мурувватли, саховатли элмиз. Ёрдамга, меҳрга муҳтож инсонларга ҳар томонлама кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш халқимизга хос эзгу фазилат. Бугун мамлакатимизда ҳар бир инсон ҳукуматнинг, саховатли элнинг ғамхўрлигидан баҳраманд бўлаётир.

Шу маънода сўз юритадиган бўлсак, Президентимиз томонидан қабул қилинган “Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ижобий ишлар амалга оширилаяпти. Фармонга асосан туманлар тиббиёт бирлашмалари қошида ногиронлар, кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш шўъбалари фаолият кўрсатаяптики, бу тизим орқали айнан ёрдамга муҳтож кишилар қўллаб-қувватланаётир.

Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашда шўрчилик  саховатпеша кишилар кўпларга ибрат. Туман тиббиёт бирлашмаси қошида фаолият кўрсатаётган шўъба ходимлари ёлғиз кексалар ва аҳолининг  бошқа ҳожатманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, имконияти чекланган шахсларни касб-ҳунарга ўргатишни ташкил қилиш ҳамда инклюзив касб-ҳунар таълимини ривожлантириш йўлида арзирли ишларни бажаришаяпти. Биргина ўтган йили тумандаги имконияти чекланган фуқароларнинг 79 нафари ногиронлар аравачаси, 5 нафари эшитиш мосламаси, 89 нафари қўлтиқтаёқ ва ҳасса, 32 нафар киши протез-ортопедия буюмлари билан таъминланди.

Ўтган йили 191 нафар нафақахўр ва имконияти чекланган киши республикамизнинг энг замонавий санаторий ва сиҳатгоҳларида соғ лиқларини бепул тиклаб қайтишди. Шўъба ходимларига мурожаат қилган 10 нафар ногироннинг ҳужжати белгиланган тартибда ўрганилиб, соғ- лиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги “Мурувват” интернат уйларига жойлаштирилди. 34 нафар уруш ва меҳнат фахрийси республикамизнинг турли санаторияларида бепул дам олишди.

Шунингдек, Чернобиль ҳалокатларини бартараф этишда иштирок этган шахсларнинг 35 нафари, Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг 25 нафари ва уларга ҳамроҳлик қилувчи 4 нафар фуқарога  Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан шаҳарлараро жамоат транспортида йилда бир марта имтиёзли юриш ҳуқуқини берувчи беш йилга мўлжалланган йўл талонлари варағи расмийлаштирилди.

— Имконияти чекланган фуқаролар ижтимоий ҳимояси изчиллик билан давом эттирилади, — деди мухбиримиз билан суҳбатда Шўрчи туман тиббиёт бирлашмаси тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш шўъбаси раҳбари Тоҳир Садридинов.

У.НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan