Бош саҳифа / Жамият / Мурувват карвони – воҳамизда

Мурувват карвони – воҳамизда

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолиятини бошлаганига бир йилдан ошди. Шу муддат мобайнида жамғарма томонидан жуда катта хайрли ишлар амалга оширилди.

Бу ишларнинг давоми сифатида “Мурувват карвони” хайрия тадбири доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда боқувчисини йўқотган, имконияти чекланганларга кўмагини бериб келмоқда. Айни шу акция Сурхондарё вилоятида давом этди. Термиз шаҳридаги Ҳаким Термизий номидаги жомеъ масжидида ташкил этилган тадбирда “Вақф” хайрия жамғармаси раиси И. Халилов сўзга чиқди ва жамғарма ташаббуси билан қилинаётган акция ва хайрли ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, вилоятдаги барча имомларга Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан чиқарилган китоблар, шу билан бирга Қуръони карим вақф этиб, улашилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, имконияти чекланганларга ногиронлик аравачалари тарқатилди.

— Ўғлим Фаррух, мана 12 йилдирки, юра олмайди, — дейди Термиз тумани “Гулистон” маҳалласи фуқароси З. Маҳмудова. — Бахтсиз ҳодиса юз бериб, дарахтдан йиқилиб кетган эди. Қўлдан келганча соғлиғини тиклашга ҳаракат қилдик. Мана, бугун “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ўғлимга ногиронлик аравачаси топширилди. Фарзандим ҳам, мен ҳам жуда хурсанд бўлдик. Маҳалламиз фаолларидан, раҳбариятимиз ва “Вақф” жамоат фондидан миннатдормиз. Соғ бўлишсин, улар сабаб, оғиримиз енгил, муаммоларимиз ҳал бўлиб келаяпти.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE