Бош саҳифа / Жамият / Мурожаатларга амалий жавоблар

Мурожаатларга амалий жавоблар

Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули 2 июнда Олтинсой туманида ўтказилди. Вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги мутасаддилар жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишди.

Унда вилоят, туман ҳокимликлари, секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари қатнашди ва жисмоний ҳамда, юридик шахслар мурожаатларини тинглаб, масалаларга биргаликда ечим изладилар.

Қабул давомида соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жойларни, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, коммунал хизмат ва бошқа мавзуларга оид 200 дан зиёд мурожаат келиб тушди.

Бу мурожаатларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор билан ёндашилди. Фуқаролар эътирозига сабаб бўлган ҳолатларни ҳокимлик, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди.

Аксарият мурожаатларда келтирилган муаммолар жойида ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабул муносабати билан малакали мутахассис шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрик, шунингдек, мобиль офтальмологик клиника хизмати ҳам ташкил этилди.

Самижон ЖИЯНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE