Бош саҳифа / Жамият / Мурожаатлар – эътиборда

Мурожаатлар – эътиборда

Қумқўрғонлик Мамадамин Қулмирзаев ёшга доир пенсияга чиқиш мақсадида тегишли ташкилотга борди. Аммо масъул ходимлар иш стажини ҳисобга олмай, асоссиз равишда мурожаатини рад этди. Хуллас, ёши улуғ бир инсоннинг сарсон-саргардон бўлишига сабаб топилди.

Шунда М. Қулмирзаев Қумқўрғон туман адлия бўлимидан ёрдам сўради. Ушбу мурожаат туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Ушбу иш суд томонидан кўриб чиқилиб ижобий ҳал этилди. Суд қарорига кўра мурожаатчининг 25 йиллик даврдаги иш ҳақи қайдномалари унга тегишли эканлиги факти белгиланди.

Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан фуқаролар мурожаатларини ижобий ҳал этиш чораларини кўриш доимий назоратга олинган. Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойида 6 нафар фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаб судларга киритилган даъво аризалари қаноатлантирилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди.

Бундан ташқари, адлия бўлими томонидан маҳаллаларда ўтказилаётган сайёр қабулларда, шунингдек, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда турли корхона ва муассасаларда ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти аҳолига тушунтирилмоқда.

Рустам ХУРРАМОВ,
Қумқўрғон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan