Бош саҳифа / Жамият / Мурожаатлар эътиборда

Мурожаатлар эътиборда

Ангор туманининг “Таллимарон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб ўтган вилоят ҳокимининг сайёр қабулида юздан ортиқ фуқаро иштирок этиб, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар, пенсия ва нафақаларни ўз вақтида бериш, уй-жой ва ер участкалари, иш билан таъминлаш, кредит, моддий ёрдам, электр энергияси ва газ таъминоти ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Ҳар бир мурожаат бўйича фуқароларга атрофлича тушунча берилиб, муаммоларни жойида ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

— Вилоятимиз раҳбарига қилган мурожаатим шу жойнинг ўзида ҳал бўлди. Яъни Ангор дон қабул қилиш шохобчаси томонидан менга моддий ёрдам берилди, — дейди вилоят раҳбарига ташаккурини билдираётган Ўғилшод Астанақулова .

Иш сўраб мурожаат қилган “Зартепа” маҳалласида яшовчи Нодир Усмонов айрим раҳбарларнинг вазифасига совуққонлиги оқибатида шу кунгача туманда ўз ихтисослиги бўйича негадир ишга жойлаша олмаган. Натижада Узун туманига бориб ўқитувчи бўлиб ишлашга мажбур бўлган. Мурожаати қаноатлантирилиб, маҳалласидаги 33- умумтаълим мактабига ихтисослиги бўйича ишга қабул қилинадиган бўлди.

Мухтасар қилиб айтганда, вилоят ҳокимининг сайёр қабулида ҳар бир мурожаат юзасидан амалий чоралар ва қонуний ечим фуқароларни шодлантираяпти.

 А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan