Бош саҳифа / Жамият / Мурожаатлар ечим топмоқда

Мурожаатлар ечим топмоқда

Бугуннинг долзарб мавзуларидан бири, жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар бўлиб, унда асосан аҳолини ўйлантириб келаётган муҳим масалалар тегишли идоралар раҳбарлари томонидан ўз ечимини топади.

Шу жиҳатдан, аҳолиниг манфаатларини қамраб олган сайёр қабул ва халқ қабулхоналари халқнинг эътиборида бўлиб келмоқда.

Куни кеча Термиз шаҳрида навбатдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони масъул ходимлари, вилоят ҳокимлиги ва “Халқ қабулхонаси” ходимлари ҳамда Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Музработ туманларининг мавжуд секторлар ва барча мутасадди идоралар раҳбарларининг фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда 100 дан ортиқ уй-жой, бандлик, томорқа, коммунал, кредит, тиббий соҳаларга оид мурожаатлар билдирилди. Мурожаатлар мазмунидан келиб чиқиб, тегишли идора вакилларига қонуний ижроси юзасидан топшириқлар берилди, айримлари шу жойнинг ўзида ечим топди.

— 2016 йилдан буён саломатлигимдан шикоятим бор. Даволандим, аммо асорати қолмаслиги учун босқичма-босқич даволаниб боришим зарур эди. Бунга эса имкониятим етмайди. Вилоятимиз раҳбарига минг раҳмат, мени қўллаб-қувватлагани учун. Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари билан шу ернинг ўзида муаммомни ҳал этишди,—дейди шерободлик Дилбар Шерматова.

Музработлик Хўжақул Худоёров эса маҳалла томорқалари учун сув танқислиги юзасидан қилган мурожаати ижобий ҳал бўлганидан жуда мамнун.

Ушбу кенгайтирилган гуруҳ томонидан ҳудудлар кесимида жорий йилнинг 3 май кунига қадар Сариосиё, Денов, Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ҳам сайёр қабуллар бўлиб ўтди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Саратонда эҳтиёт бўлинг!

Ўткир юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар айнан саратонда, куннинг иссиқ пайтида тез кўпаяди. Қўзғатувчисининг турига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan