Бош саҳифа / Жамият / Мурожаатим ҳал этилди

Мурожаатим ҳал этилди

Қайси ташкилот халқ билан мулоқотда бўлиб, инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб фаолият юритса, одамларнинг ҳам ўша идорага нисбатан ишончи тобора мустаҳкамланиб борар экан.

“Шўрчи деҳқон озиқ-овқат бозори” масъулияти чекланган жамиятида оддий ишчи бўлиб меҳнат қилдим. Аммо ойлик маошимни ўз вақтида ололмай сарсон-саргардон бўлиб юрган пайтларим кўп бўлди. Уй-рўзғор, бола-чақа деганларидек, меҳнатга яраша ҳақ ололмасанг алам қилар экан-да.

Шундан сўнг, ойлик маошимни ундириб бериш юзасидан Шўрчи туман прокуратурасига мурожаат қилдим. Туман прокурори ёрдамчиси Тўраназар Алланазаров дардимни тинглади ва масаламни бир кунда ҳал қилиб берди.

Халқ фаровонлиги, эл-юрт ободлиги йўлида меҳнат қилаётган прокуратура ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Нурулло МАҲМУДОВ,
Шўрчи тумани “Лайлакхона”
маҳалласи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan