Бош саҳифа / Жамият / Мурожаатда – эл дарди

Мурожаатда – эл дарди

Муҳтарам Юртбошимизнинг бевосита ташаббуслари билан халқ ичида юриш ўтган икки йил давомида ўзининг ёрқин самарасини берганлигини нафақат мамлакатимиз фуқаролари, балки хорижий давлатлар етакчилари, сиёсий арбоб ва экспертлари ҳам тан олишмоқда. Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг “Халқ қонун учун эмас, қонун халқ учун ишлаши керак”, деган даъватлари бугун республика ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзига хос шиор вазифасини ўтамоқда. Ана шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов Ангор туманидаги “Шарқ гули” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Унда вилоятдаги барча тегишли бошқармалар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сенаторлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Вилоят раҳбари сайёр қабулга келган фуқароларни бирин-кетин қабул қилиб, уларнинг дард ва ташвишларини, мурожаат ва таклифларини тинглар экан, тумандаги сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоллари, депутатлар жойларда ҳар бир хонадон, ҳар бир оила билан очиқ мулоқот қилишлари лозим эканлигини таъкидлаб ўтди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ичимлик суви, газ, электр энергияси таъминоти, қишлоқ йўлларининг носозлиги, аҳолининг иш билан бандлиги, уй-жой, томорқа, кадастр, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача таълим муассасаси, моддий ёрдам, ногиронлиги бўлган якка ёлғиз қариялар фаолиятига боғлиқ муаммолар туманда талайгина эканлиги маълум бўлди.

Вилоят ҳокимининг сайёр қабули давомида 175 нафар фуқародан ариза ва шикоятлар тушган бўлса, шуларнинг салкам 70 фоизи жойида ҳал этилди. Қолганлари эса текшириб чора кўриш ва ҳал этиш учун тегишли бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари зиммасига юклатилди. Вилоят раҳбари фуқаролар мурожаатларини тегишлилиги бўйича ўз муддатида ҳал қилмаган мутасадди ва масъул шахслар жазо олишларини қатъий таъкидлади. Қабул сўнггида бир гуруҳ ёрдамга муҳтож оилалар, якка-ёлғиз қариялар ва ногиронларга даволаниш учун ордер ва сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди. Шу ернинг ўзида махсус жиҳозланган тиббий автобусда фуқароларга тиббий хизмат кўрсатилди. Кўпчилик мурожаатчиларнинг, кадастр, нотариус, ФҲДЁ бўйича мурожаатлари ижобий ҳал бўлди.

Бир гуруҳ нуроний онахон ва отахонлар самимий қабул ва кўрсатилган амалий ёрдамлар учун вилоят ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ўз мухбиримиз

Икром АМИРҚУЛОВ

суратга олган

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE