Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Мурожаатчи манзили аниқ бўлмаса…

Мурожаатчи манзили аниқ бўлмаса…

Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда.

Чунки аҳолини озиқ-овқат ва чорвачилик маҳсулотлари билан енгил саноатни эса хомашё билан таъминлашда, шунингдек, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишда аграр соҳанинг ўрни беқиёс. Қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ҳукумат қарорларида белгиланган топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиб боришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ходимлари қатор ишларни уддалашаяпти.

Соҳадаги камчиликларни ҳал этиш бўйича инспекциямизга фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ишчи-хизматчилари томонидан турли хил мазмундаги мурожаатлар келмоқда. Мутахассисларимиз жойларга чиқиб, мурожаатчиларнинг ариза ва шикоятлари асосида ечимини кутиб турган муаммоларини ҳал этиш чораларини кўришаяпти. Афсуски, инспекцияга келиб тушаётган мурожаатларнинг бир қисмида аризачиларнинг яшаш манзили, хат муаллифлари мавҳумлигича қолмоқда. Бу эса инспекция мутахассисларининг ишини чигаллаштираяпти.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига кўра, аноним мурожаат — жисмоний шахснинг фамилияси, унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган манзили тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги белгиланган. Шундай экан, соҳадаги камчиликлар, хатолар, ноқонуний ишлар ҳақида мурожаат қилаётганлар қонун талабларига риоя этсалар мақсадга мувофиқ бўлади.

Фозилхон СУЛТОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бош инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

СОТИХИДАН БИР ТОННАГАЧА

Уй-жойи, томорқаси бор, тоғни урса толқон қиладиган йигитларнинг оиламни  боқаман, деган баҳона билан  хорижий мамлакатларда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan