Бош саҳифа / Сиёсат / Муросасиз муносабат

Муросасиз муносабат

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун асосида мамлакатда коррупцияга қарши курашиш борасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган давлат дастури ҳам тасдиқланиб, бу борада кўплаб самарали ишлар амалга оширилди.

Хусусан, суд идоралари ҳам четда турмасдан, одамларда ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш учун ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида аниқ вазифаларни белги-лаб олди. Республика Олий суди ва Судьялар олий кенгаши томонидан 2017 йил 30 сентябрда тасдиқланган “Судьялар томонидан одил судловни амалга ошириш, судьялик қасамёди, одоб-ахлоқига риоя қилинишини таъминлаш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, порахўрлик ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этиш ҳолларининг олдини олиш ҳамда барҳам бериш, халқ билан очиқ мулоқотлар қилиш, судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш комплекс чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилди.

Дастурдан келиб чиқиб, фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди ҳам порахўрликка қарши курашиш бўйича профилактик чора-тадбирлар режаси асосида иш олиб бормоқда. Жумладан, судьяларимиз томонидан судьялик қасамёдига ва “Судьялар одоб-ахлоқ кодекси”га қатъий амал қилиниши доимий назоратга олинди. Агар мазкур қоидаларга амал қилмаслик ҳолатлари аниқланганда, айбдорларга қатъий жазо қўллаш, судьялар сафини нопок шахслардан тозалаш тўғрисида тизимда ишлаётган барча ходимларга ва судьяларга тушунтирилди. Бирор бир суд ходимининг ўзига тегишли бўлмаган суд ишларига аралашганлик ҳолатлари кузатилган тақдирда у судья бўладими ёки суд ходимими, албатта, юқори орган вакилларини огоҳлантириши шартлиги уқтирилди.

Бундан ташқари, айни пайтда судьяларимиз томонидан аҳоли ўртасида, корхона ва ташкилотлар, ўқув муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқ-тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Жамиятда нафснинг, коррупциянинг қулига айланган мансабдор шахсларнинг борлиги халқнинг давлатга ҳам, раҳбарларга ҳам ишончини йўқотади. Ана шу ҳақиқатни англаган ҳолда бугун ҳар биримиз фақат тўғри йўлдан юриб, адолатли бўлсак, жамиятда ўсиш, тараққиёт гуркирайверади.

Дилором АЛМУРАТОВА,
фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судьяси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE