Бош саҳифа / Спорт / Мураббий алмашди

Мураббий алмашди

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати пролигаси “А” гуруҳида қатнашаётган Термизнинг “Сурхон” клубига мавсум бошида Дилшод Нуралиев мураббийликка тайинланганди.

Айтиш керакки, Дилшод Нуралиев бошчилигида жамоа аъзолари 14 та учрашув ўтказдилар. Мураббий билан футболчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги туфайли 7 та ўйинда ютуққа эришилди, 5 та учрашув дуранг билан якунланди. Жамоа турнир жадвалида пешқадамлар сафида бораётган бир пайтда “Сурхон” футбол клуби матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мураббийлар таркибида ўзгариш бўлди. Дилшод Нуралиев мамлакат ёшлар терма жамоасига таклиф қилинганлиги боис “Сурхон” клубига ўз даврида пойтахт- нинг “Пахтакор” жамоаси тўпурари бўлган, “Қизилқум”, “Олмалиқ” жамоаларида бош мураббий бўлиб ишлаган Игорь Шквирин бош мураббийликка тайинланди.

Ўйлаймизки, ўз даврида таниқли футболчи бўлган Игор Шквирин “Сурхон” жамоаси аъзоларининг келгуси мавсумда суперлигага чиқиши учун ўз маҳоратини аямай, мухлислар ишончини оқлайди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар аниқланди

Денов спорт ва педагогика коллежида “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида “дуатлон” спорт тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan