Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Муқобил энергия-даромад манбаи

Муқобил энергия-даромад манбаи

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспекцияси» Сурхондарё ҳудудий бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришги оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб тасдиқланган 2019-2020 йилларга мўлжалланган қурилиш саноатини жадал ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар моҳияти ва саноат корхоналарини босқичма-босқич муқобил ёқилғи турларига ўтказишни жадаллаштиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда «Ўзтрансгаз»АЖ бош мутахассиси Абдусаттор Қаюмов, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бўлим бошлиғи Шуҳрат Ҳайдаров, шунингдек, «Ўзнефтгазинспекция» ҳудудий бўлим бошлиғи Хўшбоқ Муҳаммадиевлар семинар иштирокчилари бўлган ғишт, цемент ишлаб чиқариш корхоналари, замонавий иссиқхона мутасаддиларининг Дастурга асосан энергия сарфини қисқартиришга оид, қатор саволларига муфассал жавоб беришди. Таъкидланишича, пишган ғишт ва сўндирилган оҳак ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда иссиқхона хўжаликларини 2017-2020 йилларда ёқилғининг муқобил турларига ўтказиш белгиланган.

Вилоятимизда фаолият юритаётган 14 та пишган ғишт, 10 та оҳак ишлаб чиқарувчи ва 6 та иссиқхона хўжаликлари бўлган корхоналарни 2015-2018 йилларда муқобил ёқилғига ўтказиш бўйича манзилий дастур ишлаб чиқилган.

Бердиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE