Бош саҳифа / Жамият / Муносиблар ғолиб бўлишди

Муносиблар ғолиб бўлишди

Кейинги икки йил мобайнида ички ишлар органларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ижти-моий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар фуқароларимизнинг тинч ва осуда ҳаёт кечириши учун омил бўлди.

Вилоятимизда таянч пунктлари сони 239 тадан 311 тага кўпайди. Профилактика инспекторлари сони 366 нафардан 452 нафарга оширилиб, уларнинг ҳар бири 2017 йил давомида замонавий хизмат уйлари ва имтиёзли шартнома асосида шахсий автомашиналар билан таъминланди. Бу каби юксак эътибор туфайли 2018 йил мобайнида вилоятда жиноятлар сони 784 тага ёки 25,2 фоизга камайди.

Таянч пунктлари ўртасида кўрик-танловлар ташкил этилиши соғлом рақобатнинг шаклланишига йўл очмоқда. Куни кеча ушбу танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ғолибларни тақдирлаш маросими Термиз шаҳридаги Санъат саройида ўтказилди. Унда 2018 йил сарҳисоб қилинди. Ўз фаоллиги билан ўрнак бўлган Ватанимиз посбонлари тақдирланди. Жумладан, “Энг маҳоратли ва садоқатли профилактика инспектори” йўналишида Шеробод туманидаги “Боғиобод” ва “Бойқишлоқ” маҳаллалари ТП профилактика инспектори, капитан Дилмурод Муродқулов, “Адолатли яраштириш комиссияси” бўйича Шўрчи туманидаги “Яккабоғ” маҳалласи раиси Олим Боймуродов, “Энг обод ва осуда маҳалла раиси” деб Ангор туманидаги “Фаровон” МФЙ раиси Чори Остонақулов, “Ички ишлар органи бошлиғининг “Ёшлар масалалари бўйича энг фаол ўринбосари” дея Жарқўрғон туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, капитан Исмоил Худойбердиев, “Энг матонатли маҳалла посбони” Қизириқ туманидаги “Гулобод” маҳалласи посбони Усмон Муродов, “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича энг фаол мутахассис” деб Музработ туманидаги “Олмазор” маҳалласидан Зулфияхон Норқулова, “Энг фаол хотин-қизлар қўмитаси раиси” номинациясида Ангор тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Шоира Ражабова, “Энг фаол ёшлар етакчиси” йўналишида Қумқўрғон туман ИИБ ҲПБ вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи инспектори, майор Элмира Полвоновалар ғолиб деб топилди. Улар вилоят ИИБнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Таянч пунктлари ўртасида 1-ўрин Сариосиё туманидаги “Сангардак” маҳалласи 285-сонли таянч пункти профилактика инспектори майор Улуғбек Ҳақназаровга берилди. Шунингдек, 2-ва 3-ўрин эгалари аниқланиб, улар ҳам муносиб тақдирланишди.

Икром АМИРҚУЛОВ,
муаллиф олган сурат

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE