Бош саҳифа / Таълим / Муносиб туҳфа

Муносиб туҳфа

Китоб – инсон маънавиятини юксалтиради, комилликка етаклайди. Ўқувчи-ёшлар ёзги таътилга чиққандан сўнг вақтларини мазмунли ташкил этиш, фойдали иш билан шуғулланишлари нафақат ота-она, маҳалла-кўйнинг, балки мактаблар, бутун бир жамиятнинг ўйловидаги масалага айланади.

Айни шу жиҳатдан Термиз шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактаби раҳбарияти таътилдаги болалар учун ажойиб туҳфа ҳозирлади. Мактаб қошида турли тўгараклар ташкил этилди. Асосийси, турли бадиий адабиётлар билан бойитилган кутубхона ўқувчиларнинг фойдаланишлари учун шай ҳолатда. Бу янгиликлардан хабардор ёшлар ҳар куни мактабга ошиқмоқда.

Болажонлар турли машғулотлар ҳамда китоб мутолааси билан вақтини мазмунли ўтказишаётир.

Зулфия АҲМЕДОВА, ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Раҳбар кадрлар тайёрлаш – бош мақсадимиз

Муҳтарам юртбошимизнинг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларни танлов асосида” танлаб олишнинг замонавий тизимини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE