Бош саҳифа / Сиёсат / Муносиб тенглик

Муносиб тенглик

Бугунги кунда давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда аёллар сони кам эканлиги давлатимиз раҳбари томонидан бир неча бор таъкидланди.

Жорий йил 24 сентябрда БМТ бош ассамблеясининг 74 сессиясида, мамлакатларнинг барқарор тараққиётга эришиш йўлида аёллар учун ҳам муносиб ҳуқуқ ва эркинликлар таъминланиши масалалари кўриб чиқилди. Сессияда 192 нафар нутқ сўзлаган арбобларнинг атиги 17 таси аёллар эканлиги алоҳида қайд этилди.

Аёллардан раҳбар кадрларни тайёрлаш, уларнинг жамиятнинг фаол қатламига айлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади. Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қатор қонун ва ҳужжатларнинг мақсади уларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда муаммолардан ҳимоя қилишга қаратилган. Бундан ташқари, эндиликда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳаларнинг ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ҳам мажбурий этиб белгиланди.

Аёлларда мавжуд бўлган боқимандалик кайфияти, оилани фақат эркак таъминлаши, фарзандлар таъминоти ота зиммасидаги вазифа, деган эски ақидадан фарқли ўлароқ, эр ва хотиннинг оила ва меҳнат муносабатларида тенглигини қонун ҳужжатлари ўрнатиб беради.

Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунда тазйиқлардан ҳимоя қилиш учун жабрланувчига ҳимоя ордери берилади.

Мамлакатимизда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унинг жамиятдаги ва оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш учун қанча имконият яратилмасин, улардан оқилона фойдаланиш, берилган имтиёзларни жамият ва давлат равнақи йўлида тўғри қўллай олиш ҳар бир фуқаронинг ўзига ҳаволадир.

М. БЎРИЕВА,
вилоят адлия
бошқармаси етакчи
маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Эркинлигимиз кафолати

Маълумки, ҳар бир суверен ва мустақил давлатнинг ўз қомуси – Конституцияси бўлади. Таъбир жоиз бўлса, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE